Навоийда пулни сохталаштирган 17 яшар уддабурон қўлга тушди
3-саҳифа
−
19 Апрель 2023 8264 1 дақиқа
Навоий вилоятида 17 ёшли йигит 100 минг сўмлик купюраларни сохталаштиргани аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Навоий вилояти Зарафшон туманида 17 ёшли йигит ўн дона 100 минг сўмлик купюрани қалбакилаштириб, муомалага киритишга уринган. У сохта пулларни бир нечта савдо дўконларига ўтказишга улгурган.
Йигитча қалбаки пулларга ширинлик ва тетиклаштирувчи ичимликлар сотиб олиб, қайтим учун берилган ҳақиқий пулларга эга чиққан.
Айни пайтда у қўлга олинган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш Жиноят кодексининг 176-моддасида назарда тутилган бўлиб, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Live
Барчаси