Навоийда психотроп модда сотаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
12:49 822 1 дақиқа
Навоий вилоятининг Конимех туманида 1200 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган воситаларни 6,9 млн сўмга сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, ўтказилган тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ф.Д. фуқаро Ш.Х.га беш турдаги хорижда ишлаб чиқарилган – жами 1200 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган воситаларни 6,9 млн сўмга сотаётган пайтда ушланган.
Тезкор тадбир давомида унинг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги уйидан 16 қути – 480 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида оғирлиги 1 килограмм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддаси савдосига чек қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
Барчаси