Самарқандда 1 кило “героин”ни сотаётганлар ушланди
Crime
−
05 February 5842 1 minute
Самарқанд вилоятида оғирлиги 1 килограмм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддаси савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан судланган 43 ёшли фуқаро ўзининг шериги бўлган 1992 йилда туғилган шахсга оғирлиги 1 кг бўлган “героин” моддасини 38 минг долларга сотаётган пайтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсга Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Чуст туманида уйида гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September