Навоийда ободонлаштириш бошқармаси 71,6 млн сўмга байроқ сотиб олди
Жамият
−
18 Апрель 2023
8696Навоий вилояти Қизилтепа Туман ободонлаштириш бошқармаси 71,6 миллион сўмга Ўзбекистоннинг 4 та байроғини сотиб олди. Тендер натижалари UzEx Tender'да эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, лотнинг бошланғич қиймати 71,6 миллион сўмни ташкил қилган. Шу йилнинг 13 апрель куни якунланган савдоларда 16 га 8 метр ҳажмдаги битта байроқнинг нархи 16 миллион сўмга баҳоланган.
Тендер ғолиби сифатида “Қизилтепа Элга Сервис” компанияси, захира ижрочиси “Чўлпон Савдо Сервис” тан олинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 24-26 март кунлари ўтказилган Тошкент халқаро инвестиция форумида қилинган харажатлар, жумладан, 70 минг сўмлик сомса, 200 минг сўмлик қулупнай кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
LiveБарчаси