Навоийда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган банк ходими қўлга тушди
3-саҳифа
−
15 Май 3595 1 дақиқа
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида банк мутахассиси 18,7 гектар ер майдонини 200 млн сўмга пулламоқчи бўлганида қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тумандаги тижорат банкларидан бирининг мутахассиси ўз отаси бошқариб келаётган боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликка туман ҳокимининг 2021 йилдаги қарори билан ижарага берилган 22,6 гектар ер майдонининг 18,7 гектар қисмини 200 млн сўм эвазига харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилади.
Махсус ходимлар томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда банк мутахассиси 190 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг “Ҳудудий электр тармоқлари” Жиззах шаҳар филиали ходимаси фуқарони ишга киритиб қўйиш эвазига 1 минг АҚШ доллар олган вақтида қўлга тушган эди.
Live
Барчаси