Навоийда ноқонуний тарзда балиқ овлаганлар аниқланди
Жамият
−
29 январ 2023 10468 1 дақиқа
Навоий вилоятидаги Тўдакўл сув ҳавзасида ноқонуний тарзда балиқ овланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятнинг Қизилтепа туманидаги Тўдакўл сув ҳавзасида 6 нафар фуқаро қоидаларни бузган ҳолда жами 48 дона балиқни овлаган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга Мажбурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари – жами 18 миллион сўм жарима тайинланган. Шунингдек, овланган балиқлар учун ҳайвонот дунёсига етказилган 11 миллион 670 минг сўм зарар миқдори ҳам ҳисобланган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август