Навоийда ноқонуний тарзда балиқ овлаганлар аниқланди 

Local

−

image

Навоий вилоятидаги Тўдакўл сув ҳавзасида ноқонуний тарзда балиқ овланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.  

Қайд этилишича, вилоятнинг Қизилтепа туманидаги Тўдакўл сув ҳавзасида 6 нафар фуқаро қоидаларни бузган ҳолда жами 48 дона балиқни овлаган. 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга Мажбурий  жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари – жами 18 миллион сўм жарима тайинланган. Шунингдек, овланган балиқлар учун ҳайвонот дунёсига етказилган 11 миллион 670 минг сўм зарар миқдори ҳам ҳисобланган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends