Навоийда мактаб қоровулхонасида қимор ўйнаган директор ва унинг ўринбосари лавозимидан “учди”

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида мактаб директори ва унинг ўринбосари мактаб қоровулхонасида қимор ўйнагани акс этган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Навоий халқ таълими бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, Нурота туманидаги 52-сонли мактабда ўқув ишлари, ташкилий-техник ва кадрлар масаласида ўзибошимчаликка йўл қўйилгани, ички тартиб-қоидаларга хилоф тарзда хатти-ҳаракатлар содир этилгани аниқланган. Видеода акс этган мактаб директори Р.Сафаров ва унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Х.Жўрабоевлар лавозимидан бўшатилган.

“Шу ўринда улуғвор иморат ҳисобланадиган мактабларнинг раҳбарлари ҳар жабҳада бошқаларга ўрнак бўлиши, умумий эътироф этилган тартиб-қоидаларга риоя этишларини сўраб қоламиз. Зеро, ёшлар сизлардан ибрат олади”, дейилади бошқарма хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги 61- умумтаълим мактаби директори шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси Д.Ҳ.уриши оқибатида, боланинг қулоқ пардаси йиртилгани ҳақида хабар берган эдик. Натижада директор Б.Р. Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармасининг тегишли буйруғига асосан  лавозимидан озод этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг