Ўқувчисини уриб, қулоқ пардасини йиртиб юборган мактаб директори “учди”
Жамият
−
20 Октябрь 2022
7166Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги 61- умумтаълим мактаби директори шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси Д.Ҳ.уриши оқибатида, боланинг қулоқ пардаси йиртилгани ҳақида хабар берган эдик.
Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борди. Бу ҳақда вилоят ХТБ Матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 12 октябрь куни соат тахминан 13:30 ларда Ургут тумани 61-мактабнинг 6-синфида дарс ўтаётган она тили ва адабиёт ўқитувчиси коридорда директорнинг овозини эшитгач, болалар дарсга қулоқ солмасдан пиротехника воситаларини портлатаётганидан шикоят қилган. Директор синф хонага кириб сўраб ўтирмасдан шу синф ўқувчиси Д.Ҳ.ни уриб кетади. Гувоҳларнинг таъкидлашича, жабрланувчи синфдаги безориликда иштирок этмаган.
Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, Ургут туманидаги 61- умумтаълим мактабининг директори Б.Р. Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармасининг тегишли буйруғига асосан лавозимидан озод этилди.
Хозирда ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь