Мактаб директори ўқувчини уриши оқибатида боланинг қулоқ пардаси йиртилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида мактаб директори ўқувчининг қулоғига урган. Оқибатда ўқувчининг қулоқ пардаси йиртилган. Бу ҳақда “Бу кун” дастурида маълумот берилди.

Қайд этилишича, Ургут туманидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар ўтирган синфхонада болалар томонидан пақилдоқ портлатилган. Шундан сўнг, мактаб директори келиб ўқувчилардан бирининг қулоғига шапалоқ туширган. 

“Мендан айб ўтмаган. Пақилдоқ портлагандан кейин директор келиб, мени қулоғимга шапалоқ туширди . У мени уриб ташади, шантаж қилма деди”, дейди жабрланган ўқувчи.

Жароҳатланган ўқувчи шифохонага олиб борилган. 

“Қулоқ пардаси йиртилган. Зарба еган, парда тешилган. Қон қолдиқлари қолган”, дейди уни текширган шифокор.

Шунингдек, ўша куни синфда бўлган болалар пақилдоқ мактаб ошхонасидан сотиб олинганини айтган.

Жабрланган боланинг отаси эса Ички ишлар ходимлари ҳолат бўйича, ҳатто ариза ҳам олмаганини айтиб, шикоят қилган. 

Маълум бўлишича, хозирда ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

550

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made