Навоийда коронавирусга қарши воситалар ишлаб чиқарадиган завод қурилади
Жамият
−
24 Июнь 2021
3233Жорий йилнинг 23 июнь куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой Фанлар Академияси Синьцзян Физика ва кимё техника институти вакиллари билан музокаралар ўтказди.
Учрашув давомида Навоий вилоятида доривор моддаларни синтез қилиш заводини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятида доривор моддаларни синтез қилиш заводини ташкил этиш бўйича Хитой Фанлар Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ўртасида келишув мавжуд бўлиб, унга асосан Хитой томони 10 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиши ва завод йўлга қўйилгач, йилига 36,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган дори воситалари учун табиий ва кимёвий моддалар, шу жумладан коронавирусга қарши воситалар ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Ҳозирда корхонани тегишли идораларда рўйхатдан ўтказиш ва эркин иқтисодий ҳудудга аъзолик масалалари бўйича ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда ва ер майдонининг ажратилиши, бош пудратчини ва технологик ускуналарни етказиб берувчини танлаш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва бошқалар бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.