Навоийда корхона 1 млрд сўмлик “свет”ни ўғирлади
3-саҳифа
−
10:47 795 1 дақиқа
Навоий вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура штаби томонидан Навоий вилоятининг Нурота туманида ўтказилган назорат тадбирида “О. Қ.” МЧЖга қарашли сув насослари ҳисоблагичининг уланиш схемасини ўзгартирилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги маълум бўлган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 12 миллион сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 1,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ икки ҳолат фош этилган эди.
Live
Барчаси