Навоийда кондаги портлашда машинист ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
28 Ноябрь 2022
9220Навоий кон металлургия комбинатига қарашли конда амалга оширилган портлатиш ишлари оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Шимолий кон бошқармасига қарашли “Шарқий” конида руда тошларни олиш ишлари билан шуғулланаётган ЭКГ-40 экскаватори кабинасига тоғ жинслари кўчмаси сачраб тушган.
Оқибатда кабинада бўлган машинист Ш.Ш. тан-жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, ЭКГ-40 русумли экскаватор кабинасида бўлган машинист ёрдамчиси Т.М. бўйин ва ўнг қўл кафт соҳаси 1 ва 2-даражали куйиши тан-жароҳати олган.
Прокуратурага кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
LiveБарчаси