Навоийда қурилишдаги кўтарма кран қулаб тушди

Жамият

image

Бугун соат 16:00ларда Навоий шаҳрида, кўп қаватли уйлар қурилишида жалб этилган кран қулаб тушди.

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳодиса Ёшлик маҳалласида “Шоҳжаҳон шамшири” МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилишда юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича яна қўшимча маълумотлар берилади.

Аввалроқ, Жиззахда қурилаётган кўп қаватли бино қулаб тушганди. Шундан сўнг, бинонинг қолган қисмини ҳам бузиш ишлари бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қурилиш кран

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг