Навоийда қурилаётган спорт биносининг томи қулаб тушдими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида қурилаётган спорт иншоотининг том қисми қулаб тушгани ва ушбу қурилиш маҳсулоти Навоий вилоятида ишлаб чиқарилгани айтилган видео тарқалди. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Навоий вилояти ҳокимлиги билан ўрганишлар олиб борган.

Унга кўра, бугунги кунда Навоий вилоятида бетон плиталар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиш объектларига етказилиб берилаётган ушбу турдаги маҳсулот белгилари видеолавҳада акс этган маҳсулотга мутлақо тўғри келмайди.

Бугунги кунда Навоий вилояти ҳудудларида видеолавҳада баён этилган бино қурилиши мавжуд эмас ва саноат корхоналари томонидан бу кўринишдаги бетон маҳсулоти етказиб берилмаган.

Аввалроқ Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Бинонинг қулаб тушиши сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлик қилиши белгилаб қўйилганди.

Шунингдек, бинонинг қулаш сабабларини аниқлаш борасида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганди.

Кейинчалик, Жиззахда қулаб тушган бинони чорвадор фермер қураётган бўлгани аниқланди.

Шундан сўнг, Жиззахда қулаган бино мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг