Навоийда Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ўлдирилди
3-саҳифа
−
11 Июль 2023
6347Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган она-бола жайронларни овлаган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 июль куни Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари, вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда Экопатрул ходимлари билан ҳамкорликда назорат рейд тадбири ўтказилган. Рейд жараёнида Навбаҳор тумани ҳудудида фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги Niva русумли машина текширилган. Текширув жараёнида машина юкхонасида икки дона отилган Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган она-бола жайрон борлиги аниқланган.
Текширув-суриштирув ишлари давомида жайронлар Самарқанд вилояти Нарпай тумани “Болтали” қишлоғида яшовчи фуқаролар Қ.Ш. ва Қ.Ф.га тегишли ов қуроллари ёрдамида ноқонуний овлангани маълум бўлган.
“Ҳолат юзасидан тегишли далолатномалар тузилиб, табиатга 33 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Шунингдек, Қ.Ш. бошқарувидаги машина жарима майдончасига қўйилди ва ов қуроллари сақлаш учун Навоий вилоят ИИБга юборилди. Ҳозирда прокуратурага юбориш учун керакли ҳужжатлар тўпланмоқда.”, дейилади хабарда.