Навоийда иккинчи ўлим: 52 яшар эркак вафот этди

Жамият

image

Навоий вилоятида коронавирус билан боғлиқ иккинчи ўлим ҳолати қайд этилди. Шу билан Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар 44 нафарга етди. 

Навоий шаҳрида яшовчи 52 ёшли Б.А. (эркак) жорий йил 30 июнь куни тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага COVID-19 инфекциясига гумон билан олиб келинган.

Унга COVID-19, икки томонлама бронхопневмониянинг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигининг 3-4-даражаси, ўткир бош мия ва ўпка шиши асоратлари билан кечган.

Бемор бундан аввал гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия, семизликнинг 4-даражаси ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни шифокорлар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг