Навоийда 8 ёшли бола чет тилидан B2 сертификатини олди
Жамият
−
19 Апрель 3511 1 дақиқа
Навоий шаҳридаги 4-мактабнинг 2-синф ўқувчиси Муҳаммадали Юсупов инглиз тилидан B2 даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Муҳаммадали 8 ёшда. Шу тариқа, у ёш тоифасида инглиз тилидан миллий сертификатни қўлга киритиш бўйича рекорд янгилаб берган.
Маълумот учун, олий таълим муассасаларига ўқишга киришда чет тилидан B2 сертификати бор абитуриентга максимал балл берилади.
Қолаверса, умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчилари учун ҳам камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тил сертификатини олиш мажбурий этиб қўйилган. Бу талаб 2026 йилнинг 1 январидан кучга кириши керак эди, аммо баъзи сабаблар туфайли 2026–2027 ўқув йили бошига қадар узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий шаҳридаги 22-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Исломбек Мансуров инглиз тилидан B2 даражадаги миллий сертификатни қўлга киритганди.
Live
Барчаси