Навоийда 31 ёшли аёл ўзи ва 3 нафар қизини поезд тагига ташламоқчи бўлди
3-саҳифа
−
24 Март 2021
10893Жорий йилнинг 21 март куни Навоий вилоятининг Кармана туманида аёл ўзи ва 3 нафар вояга етмаган қизини ўлдиришга уринди. Бу хақда Zamon дастури хабар бермоқда.
Маликработ қўрғони ҳудудидан ўтувчи Кармана-Тинчлик темирйўл бекатлари оралиғининг 17-километрида 31 ёшли аёл 3 нафар қизалоғини темир йўл изига олиб чиқиши оқибатида уларни поезд уриб юборган.
Навоий вилояти ИИБ маълумотларига кўра, 2013 йилда туғилган унинг қиз фарзанди унинг қўлидан чиқиб кетади, 2016 ва 2018 йилда туғилган фарзандлари эса олдида қолади. Поезднинг уриши натижасида аёл ҳамда 2016 йилда туғилган қизи пешона қисмидан тан жароҳати олишади.
Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан аёл вафот этди. 2016 йилда туғилган фарзанди ҳозирги кунда туман тиббиёт бирлашмасида муолажаларни олмоқда.
Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ томонидан текширув ишлари амалга оширилмоқда.
LiveБарчаси