Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
10:12 1973 1 дақиқа
Бобур Исломов Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Навоий шаҳри халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Дилмурод Эргашев Навоий шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилган. Навоий вилояти ҳокимининг жорий йил 13 октябрдаги 229-5-0-Q/26-сонли қарорига мувофиқ, Бобур Исломов Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланган. Унинг номзоди Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланган.
Ушбу тайинловга қадар Бобур Исломов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Янги лавозимда у 2023 йил 27 июлдан буён Навоий шаҳри ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Дилмурод Эргашевнинг ўрнини эгаллаган.
Маълумот учун, Бобир Исломов 1981 йилда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида туғилган. У 2003 йилда Навоий давлат кончилик институтини, 2005 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. 2012 йилда эса Олий бизнес мактабини битирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дониёр Муқумжонович Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь