Навоий, Қашқадарё ва Сирдарё экобошқарма бошлиқлари ишдан олинди
Жамият
−
09 Август 2022
5300Навоий, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари ишдан олинди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинган.
Йиғилишда экология соҳасига оид қонунлар, Президент фармон ва қарорлари ижросининг бажарилиши ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва мамлакатда чиқинди соҳасида қилинаётган ишларнинг бажарилиш каби масалалар муҳокама қилинган.
Йиғилишда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган бир қатор ҳудудий бошқарма бошлиқлари, яъни Навоий, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари ишдан олинган.
Шунингдек, Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг уч нафар масъул ходимларига, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига бевосита масъул бўлган уч нафар ҳудудий бошқарма бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига ва чиқинди соҳасини бошқаришга масъул бўлган ҳудудий бошқарма бошлиқларининг иккинчи ўринбосарларига “ҳайфсан” интизомий чоралари қўлланилган.
LiveБарчаси