“Навоийазот”га қарашли заводда 4 киши заҳарланди – ССВ
Жамият
−
29 Октябрь 2019
6156Кеча, 28 октябрь куни тахминан соат 16:00 да Навоий вилояти “Навоийазот” АЖга қарашли ПВХ заводида номаълум куйдирувчи газдан ингаляцион заҳарланиш юз берган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Фавқулодда вазиятда жароҳатланган 4 нафар бемор Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Токсикология бўлимига ётқизилган.
Тажрибали шифокорлар томонидан беморларнинг аҳволи баҳоланиб, уларга замонавий даволаш стандартлари бўйича малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган бўлиб, беморларнинг аҳволи юзасидан қўшимча маълумот берилади.
LiveБарчаси
Путин Тўқаевга ҳам ҳамдардлик билдирди.
28 Декабрь