Навбатдаги одамсимон робот тақдим этилди (видео)
Технология
−
18 Август 2023
4908Хитойнинг Unitree роботлар ишлаб чиқарувчи компанияси, H1 одамсимон роботларни ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда компания ўзининг YouTube`даги расмий саҳифасида хабар берди.
Компания жойлаган видеода муҳандисларнинг робот устида олиб борилган тажрибаларда эришган ютуқлари кўрсатилган. Унда H1 роботининг прототипи қора шим ва футболка кийган ҳолда кўрсатилган. Синовчилардан бири унга қаттиқ зарбалар берди, аммо одамсимон робот ўз мувозанатини сақлаган ҳолда текис юришда давом этди.
Прототипнинг оғирлиги 47 кг, бўйи эса 1,8 метр. Унга 3D LiDAR сенсори, чуқурлик камераси ва Intel Core чиплари ўрнатилган.
Компания 3-10 йил ичида роботни мукаммал даражага етказишга ва нархи 90 минг АҚШ долларидан арзонроқ бўлишига ваъда бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, компания бундан аввал уй ҳайвони бажара оладиган кўп функцияларга эга робот кучукни тақдим этган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь