“Навбаҳор” водий дербисида енгилди
Спорт
−
19 Март 1029 1 дақиқа
Кеча, Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тур баҳслари старт олди. Турнинг илк кунида “Бунёдкор”, “Қўқон 1912” ва ОКМК ўз учрашувларида ғалаба қозонди.
4-турнинг дастлабки учрашувларидан бирида “Хоразм” ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Пойтахтликларга ғалаба келтирган голларга Носирхон Абдусаломов ва Матия Кривокапич муаллифлик қилди.“Хоразм”нинг ягона голи Темур Исмоил томонидан киритилди.
Шунингдек, турда Темур Кападзе шогирдлари водий дербисида “Қўқон 1912”га 1:2 ҳисобида ютқазди. “Навбаҳор” дастлаб 15 дақиқада Чичинадезенинг голи билан ҳисобни очган бўлишига қарамай, 29-дақиқада Жавоҳир Ҳусанов ва 90+3 дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов голи Фарғона жамоасида ғалаба келтирди. Шу тариқа, Темур Кападзе бошқарувидаги “Навбаҳор” 4-турдан сўнг 2-мағлубиятни қабул қилиб олди.
“Қизилқум” ва ОКМК жамоалари орасидаги баҳсда Аброр Каримовнинг ягона голи Олмалиқликларга ғалаба келтирди.
Маълумот учун, ҳозирда Суперлига турнир жадвалида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 100 фоизлик натижа билан пешқадамлик қилмоқда.
Live
Барчаси