Навальнийнинг адвокати судга апелляция шикояти киритди

Олам

image

Россия мухолифатчиси Алексей Навальнийнинг адвокати Вадим Кобзев Симоновский суди ҳукмидан норози бўлиб, “Ив Роше” иши бўйича апелляция шикояти берди. Бу ҳақда РБКга Симоновский суди Матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ, Москванинг Симонов суди “Ив Роше” иши бўйича Навальнийга тайинланган шартли жазони реалга айлантиргани ҳақида хабар берган эдик. У ҳозирча “Матросская Тишина” тергов ҳибсхонасида сақланяпти. Алексей Навальний суд қарорига кўра, 3,5 йиллик муддатнинг 2,5 йилини колонияда ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 23 ва 31 январь кунлари Навальнийнинг чақириғи билан норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Сўнгги рухсат берилмаган митинг эса жорий йилнинг 2 февраль куни Алексей Навальнийга ҳукм чиқарилганидан сўнг бўлди.

Намойишчилар Москва ва Санкт-Петербургнинг марказий кўчаларига чиқди, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уларнинг кўпини ҳибсга олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг