НАТОнинг 16 давлати ягона сунъий йўлдош разведка тармоғини яратади

Олам

image

Кеча, 15 февраль куни НАТОнинг 16 давлати, шунингдек, Швеция ва Финляндия умумий сунъий йўлдош разведка тармоғини яратиш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда альянс сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, умумий тармоқ НАТО мамлакатлари ўртасида сунъий йўлдош маълумотларини йиғиш, алмашиш ва таҳлил қилишни соддалаштиради, шунингдек альянснинг космик разведка воситаларини мустаҳкамлайди.

Шартнома “Альянснинг коинотдан доимий кузатуви” деб аталади. Тармоқ 2025 йилда ишга тушади. Люксембург аллақачон лойиҳани молиялаштириш учун яратилган жамғармага 16,5 миллион евро ажратган.

“Ушбу лойиҳа бизнинг разведка воситалари тўпламини тўлдирадиган фуқаролик-ҳарбий ҳамкорликнинг ажойиб намунасидир”, дейди НАТО бош котиби ўринбосари Мирча Жоане.

Шартномани Бельгия, Болгария, Канада, Финляндия, Франция, Греция, Венгрия, Италия, Люксембург, Нидерландия, Норвегия, Польша, Руминия, Испания, Швеция, Туркия, Буюк Британия ва АҚШ имзолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг