НАТО Украинага 500 млн евролик янги ёрдам пакетини юборади
Олам
−
07 Июль 2023
2617НАТО Украинага 500 миллион евролик янги қўшимча ёрдам пакетини тайёрлайди ва жўнатади. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
Бош котибнинг сўзларига кўра, у ёқилғи ва дори-дармонларни ўз ичига олади. Шунингдек, альянс Украинага артиллерия ўқ-дориларини етказиб бериш ҳажмини оширади.
"Биз мисли кўрилмаган миқдорда турли хил ўқ-дориларни жўнатдик ва етказиб беришни эълон қилишда давом этмоқдамиз. Бу тўғри мувофиқлаштирилмоқда", дейди Столтенберг.
У Украина ҳар куни минглаб ўқ-дорилардан фойдаланиши кераклигини қўшимча қилган.
"Шунинг учун биз уларни яна ўтказишимиз керак. Иттифоқчилар айнан шундай қилмоқда: улар Украинага тобора кўпроқ ўқ-дорилар ва турли артиллерия тизимлари, зирҳли техникалар, танклар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришмоқда", дейди Столтенберг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чехия Киевга жанговар вертолёт ва ўқ-дорилар беришини маълум қилгандик.
LiveБарчаси