НАТО “тажовузкор Россия” қайтганини эълон қилди

Олам

image

Россия мунтазам равишда НАТОга аъзо давлатларга яқин ҳудудларда уларни қўрқитадиган ҳарбий операциялар олиб боради ва уларнинг хавфсизлигига таҳдид солади. Бу альянснинг стратегик ҳисоботида айтилган.

“НАТО тизимли рақобат, доимий агрессив Россия, Хитойнинг кучайиши ва бузғунчи технологиялар ролининг ортиши билан ажралиб турадиган янада талабчан стратегик муҳитга мослашиши керак”, дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, НАТОнинг стратегик ҳисоботида Россия ҳукумати собиқ иттифоқ республикалари устидан гегемонликни хоҳлаши, бу эса уларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига путур етказиши, НАТОга қўшилишни истаган давлатлар йўлини тўсиши таъкидланган.

Хусусан, Россия Украина ва Грузиядаги агрессиясини давом эттирмоқда, дейилади ташкилот хабарида. Қайд этилишича, шу муносабат билан Шимолий Атлантика альянси НАТОга қўшилишни истаган ва Москванинг доимий ташқи ва ички босими остида бўлган ушбу заиф демократиялар билан шериклигини кучайтириши керак.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Тоғли Қорабоғ ва Беларусдаги воқеалар натижасида Россия ўзининг ҳарбий салоҳиятини оширганини айтиб ўтди. Унга кўра, Россия ўзининг ядро арсеналини модернизация қилиб, узоқ шимолдан Сурия ва Ливияга янги кучларни жойлаштирмоқда, шунингдек, Қримдаги ҳарбий иштирокини ошириб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Йенс Столтенберг

Баҳолаганлар

536

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг