НАТО Россиянинг “бурни остида” йирик ҳарбий машғулотларни бошлаб юборди

Олам

image

НАТО Литвада йирик ҳарбий машғулотларни бошлаб юборди. Gelezinis Vilkas 2019 (Темир бўри 2019) машғулотларида 10 давлатдан 4 минг ҳарбий ва мингдан ортиқ ҳарбий техника ишга туширилган. Бу ҳақда Литва армияси қўмондонлиги хабар берди.

“Литва Қуролли кучлари ва НАТОдаги иттифоқчиларнинг шахсий таркиби ва техникалари ҳаракатга келтирилган машғулотлардан мақсад мана шу куч ва воситалар ҳарбий вазифаларни самарали режалаштириши ҳамда бажариши учун уларнинг интеграциясига эришиш”, деган Gelezinis Vilkas`да иштирок этаётган пресс-офицер Комантас Павилёнис.

Литвадаги йирик машғулотда литвалик аскарлардан ташқари Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Нидерландия, Норвегия, Польша, АҚШ, Чехия ва Эстония ҳарбийлари ҳам иштирок этяпти.

Павилёниснинг сўзларига кўра, машғулотлар Литва армиясининг Пабраде ва Гайжюнай шаҳарларидаги полигонида ўтказилади.

Икки ҳафта давом этадиган машғулотларнинг бир қисми келишувга кўра, полигонга туташ ҳудудларда ўтказилади.

Литва ҳарбий машғулотларни кузатиб туриш учун Беларусь, Россия, Финляндия ва Швецияни таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Литва

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг