НАТО Россия чегарасига ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчи
Олам
−
22 Август
7231НАТО Финляндиянинг Миккели шаҳридаги Россия билан чегара ҳудудида беш минггача аскардан иборат зирҳли бригадани жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Iltalehti” нашри хабар берди.
“Финляндия мудофаа кучлари ва давлат раҳбарияти НАТО мамлакатлари аскарлари давлат ҳудудида бўлиши керак деган хулосага келди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳарбий базага НАТОнинг Норвегия ва Швециядаги ҳарбий хизматчилари жойлаштирилади.
Бунгача Финляндия Мудофаа вазирлиги раҳбари Антти Хяккянен Финляндия НАТОнинг бир қанча давлатлари билан мамлакат ҳудудида қўшинларни жойлаштириш масаласи муҳокама бўлаётганини маълум қилган. Унга кўра, НАТО қўшинлари мамлакатда узоқ муддатга жойлаштирилиши мумкин, лекин доимий асосда эмас.