НАТО июль саммитидан олдин “Ҳарбий Шенген”ни эълон қилиши мумкин 

Олам

image
НАТО 36 йил ичида энг йирик ҳарбий машғулотларини ўтказмоқда north_east

НАТО 36 йил ичида энг йирик ҳарбий машғулотларини ўтказмоқда

НАТО давлатлари июль ойида Вашингтонда бўлиб ўтадиган альянс саммити олдидан ҳарбий карвонларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлайдиган “Ҳарбий Шенген” тизимини жорий этишга келишиб олиши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг “The Times” газетаси хабар берди.

НАТОнинг логистика бўйича қўшма қўмондонлиги (JSEC) раҳбари генерал Александр Сольфранк нашрга берган интервьюсида блок ўз ҳаракатчанлигини ошириш учун бюрократик қоидалар сонини камайтиришдан манфаатдор эканини тасдиқлаган. Бундан ташқари, ҳарбий раҳбар альянсга аъзо давлатлар ўртасида ускуналарнинг ўзаро алмашиниши масаласи бўйича ҳамкорликни кучайтириш тарафдори эканини айтган. Хусусан, у бир давлатнинг десантчилари томонидан бошқа давлатларнинг парашютларидан фойдаланишни тақиқлашни нотўғри, деб ҳисоблашини билдирган.

Қайд этиш жоизки, Европа Иттифоқи ва НАТО 2017 йилнинг кузида “Ҳарбий Шенген” тизимини яратишни бошлади. Дастлаб бир неча Болтиқбўйи сиёсатчилари томонидан билдирилган ташаббусни ўша пайтда Европа Иттифоқи дипломатик хизматини бошқарган Федерика Могерини фаол қўллаб-қувватлаган. Ушбу тизимни шакллантириш ўша йили яратилган Европа Иттифоқининг Доимий тузилмавий мудофаа ҳамкорлиги (PESCO) дастурининг асосий вазифаси бўлиб, у оғир ва катта техникани етказиб бериш учун имкон қадар кўпроқ автомагистраллардан фойдаланиш учун Европа транспорт инфратузилмасини, жумладан, автомобиль йўллари, темирйўллар, кўприклар, туннеллар, портлар ва аэропортларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш лойиҳаларини ўз ичига олади. 

Бунга параллел равишда Европа давлатлари ҳарбий ва бошқа хавфли юкларни, айниқса, портловчи моддаларни ташиш бўйича ўзларининг бир-биридан фарқ қилувчи қоидаларини уйғунлаштиришни муҳокама қила бошлади. Буларнинг барчаси конвойларга фақат ёнилғи қуйиш ва дам олиш учун тўхтаб, ягона рухсатнома асосида бутун Европани кесиб ўтишга имкон берадиган тизим – "Ҳарбий Шенген"ни яратишга олиб келиши керак эди. Ушбу ташаббус НАТО томонидан фаол қўллаб-қувватланди. PESCO дастурининг ишга туширилиши билан альянс ва ЕИ ўртасидаги ўзаро алоқалар сезиларли даражада фаоллашди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг