НАТО давлатлари Украинага миллиардлаб евролик ёрдам ваъда қилди
Олам
−
11 Январь
3958Украина-НАТО кенгаши йиғилишидан сўнг Шимолий Атлантика альянси давлатлари Киевга иқтисодий, гуманитар ва ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этишларини, жумладан, Украина ҳаво мудофаасини кучайтиришни маълум қилди. Бу ҳақда кенгаш баёнотида айтилади.
НАТОнинг кўплаб аъзолари 2024 йилда Киевга миллиардлаб евролик қўшимча имкониятлар тақдим этиш режаларини эълон қилган. Баёнотда айнан нима муҳокама қилинаётгани айтилмаган.
Шунингдек, НАТО аъзолари Россиянинг Украинага берган зарбаларини, Россиянинг Шимолий Кореядан баллистик ракеталар ва Эрондан учувчисиз учоқлардан фойдаланишини қатъий қоралаган.
Украина-НАТО Кенгашининг йиғилиши 10 январь куни элчилар даражасида бўлиб ўтган ва у Киев илтимосига биноан Россия қўшинлари томонидан Украина ҳудудларини тобора кўпроқ оммавий ўққа тутиш фонида чақирилган.
Ички сиёсий келишмовчиликлар туфайли АҚШ Конгресси Украинага кейинги ҳарбий ёрдам учун 60 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилишини ҳали тасдиқламаган.
АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти 2023 йил охирида Украинани қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағ деярли тугаб қолганини таъкидлаган.
“Euractive” нашрига кўра, Европа Иттифоқи Киевга 2024 йил мартидан кечиктирмай маблағ ажратишга ваъда берган. Европа расмийлари Украинага декабрда Венгрия тўсиб қўйган 50 миллиард евролик ёрдам пакети бўйича ҳамон келишиб олишга умид қилмоқда.
“Politico” нашрининг хабар беришича, Венгрия Украинага тўрт йил давомида ёрдам кўрсатишни маъқуллашга тайёр, бироқ бу ёрдам ҳар йили кўриб чиқилиши шарти билан.
LiveБарчаси