НАТО Бош котиби кутилмаганда Киевга борди
Олам
−
20 Апрель 2023 7950 1 дақиқа
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Киевга етиб келди. Бу ҳақда Украинанинг маҳаллий нашрлари хабар берди.
Шимолий Атлантика альянси Бош котибининг Украинага сафари ҳақида олдиндан хабар берилмаган. У Россия ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан бери биринчи марта мамлакатга ташриф буюрган.

Оммавий ахборот воситаларида Киев марказидаги Михайловская майдонида жойлашган, ҳалок бўлган украиналик ҳарбий хизматчиларни хотирлаш девори ёнида турган Йенс Столтенбергнинг суратлари ҳам чоп этилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь