НАТО “Болтиқ соқчиси” миссиясини бошлади

Олам

image

НАТО аъзо давлатларининг сувости инфратузилмасини ҳимоя қилиш мақсадида Болтиқ денгизида янги патруль операциясини ишга туширди. Ушбу миссия доирасида фрегатлар ва денгиз патруль самолётлари жалб қилинади. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Марк Рютте Финландия пойтахти Ҳельсинкида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“НАТО “Болтиқ соқчиси” (Baltic Sentry) миссиясини ишга туширмоқда”, деди Рютте.

У, шунингдек, янги миссия Болтиқ денгизида вазиятни кузатиб боришга қаратилганини таъкидлаб, бунда фрегатлар ва денгиз патруль самолётларидан фойдаланилишини қўшимча қилган. Лекин, унда иштирок этадиган этадиган кемалар сонини очиқламаган.

“Мен кемалар сони ҳақида аниқ маълумот бермайман. Бу рақам ҳар ҳафта ўзгариб туриши мумкин. Биз душманни мавжуд маълумотдан кўра кўпроқ хабардор қилишни хоҳламаймиз. Муҳими зарур ҳарбий воситалар керакли жойда ва керакли вақтда жалб этилади. Бу эса зарарли ҳаракатларнинг олдини олишга хизмат қилади”, деди у.

Рютте, шунингдек, патруль миссиясида дронлардан фойдаланилишини қайд этган.

“Биз энг янги технологиялардан, жумладан, дронлардан фойдаланамиз”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО кемалари Болтиқ денгизидаги муҳим сувости объектларини қўриқлаши хабар қилинган эди. Унда ҳаммаси бўлиб ўнга яқин кемалар иштирок этиши белгиланган. Финляндия кўрфазида хавфсизлик биринчи навбатда Финляндия ва Эстония кучлари томонидан амалга оширилади. Болтиқ денгизида бошқа давлатларнинг кемалари энергия ва IT кабеллари ёнида навбатчилик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО миссия “Болтиқ соқчиси”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг