“Насаф” Қаршида Қувайт жамоасига мағлуб бўлди
Спорт
−
28 Октябрь 1213 1 дақиқа
Бугун, 28 октябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг 3-тур учрашувлари доирасида Қаршида “Насаф” ва Қувайтнинг “Қувайт СК” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Унда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Учрашувдаги ягона голни 40-дақиқада меҳмонлар вакили Муҳаммад Даҳам киритди. Ўйиннинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади ва “Насаф” мусобақадаги навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди.
Маълумот учун, “Насаф” 2011 йилда ОФК кубоги финалида “Қувайт СК”ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ушбу мусобақа ғолибига айланган эди.
Ушбу учрашувдан кейин “Насаф” Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг “А” гуруҳида уч турдан сўнг бир очко билан учинчи ўринда бормоқда. “Қувайт СК” эса очколарини олтитага етказиб, гуруҳ пешқадамига айланди.
Live
Барчаси27 Октябрь