Табиий вино маҳсулотлари рекламасига рухсат берилади
Жамият
−
08 Январь 2020
6218Ўзбекистонда табиий вино маҳсулотлари телевидениеда соат 22:00 дан 07:00 гача намойиш қилинишига рухсат берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъмол этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилиш тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси икки маҳаллий кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари намуналарини жамоат жойларида текин тарқатишни истисно этган ҳолда, уларнинг рекламасига қуйидаги ҳолларда рухсат беришни назарда тутувчи тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқади:
• меҳмонхоналар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари савдо залининг ички қисмида ҳамда маҳсулотларни намойиш ва дегустация қилиш жойларида;
• ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқарувчи ва савдо корхоналарининг расмий веб-сайтларида;
• темир йўл ва ҳаво транспорти воситаларида;
• телевидениеда маҳаллий вақт билан соат 22:00 дан 07:00 гача намойиш қилинишига.
LiveБарчаси