Намоз вақтида имомнинг бошига стул билан урган эркак жиннихонага юборилди (видео)
Олам
−
29 Сентябрь
34842Туркиянинг Маниса вилояти Алашеҳир туманида жойлашган масжидда намоз пайтида имомга стул билан ҳужум қилган эркак руҳий касалликлар шифохонасига юборилди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
35 ёшли M.K. масжид имоми Н.Й.нинг бошига стул билан урган. Эркак қўлга олинган ва ҳуқуқ-тартибот органи ходимларига топширилган.
Шундан сўнг, ушбу шахс руҳий касалликларга қарши курашиш шифохонасига жўнатилган. Полициянинг маълум қилишича, эркак шу пайтга қадар руҳий касаллик билан рўйхатга олинмаган.
“Биз шом намозини ўқиётган эдик. Ўшанда ўрта ёшдаги эркак имомнинг бошига стул билан ура кетди. Шунда уни тўхтатмоқчи эдик, аммо намоз ўқиётганимиз сабабли ҳеч биримиз қўзғалмадик”, деган воқеага гувоҳ бўлган Меҳмет исмли одам.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Остона шаҳрида масжиддаги одамларни пичоқ билан қўрқитган номаълум шахс қўлга олинди. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган масъуллар 36 ёшли гумонланувчини қўлга олган. Полицияга кўра, қўлга олинган шахснинг қўлбола пичоғи мусодара қилинган, шунингдек, полиция эркакнинг 2006 йилдан бери психоневрологик диспансерда рўйхатга олинганини аниқлаган.
LiveБарчаси