Намойишлар гирдобидаги Ироқ Бош вазирсиз қолиши мумкин

Олам

image
0:00
0:00
download

Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Козимий мамлакатдаги вазият ёмонлашишда давом этса, истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда бугун, 31 август куни “Al Arabia” нашри хабар берди.

“Агар намойишчилар тартибсизликларни давом эттирса, мен ўзимнинг маънавий ва ватанпарварлик қадамимни ташлаб, ўз вақтида ушбу лавозимни бўш деб эълон қиламан”, дейди Бош вазир.

Шунингдек, у ўз халқи олдидаги масъулиятдан воз кечмаслигини таъкидлаб, ҳеч бир шахс, партия ёки куч Ироқ ва унинг манфаатларидан муҳимроқ эмаслигини айтган.

Шу билан бирга, у ҳокимият тинч йўл билан топширилиши тарафдори эканини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, 29 август куни Ироқдаги шиа сиёсатчиси Муқтадо ас-Садр тарафдорлари Бағдоддаги ҳукумат қароргоҳи жойлашган Республика саройига бостириб кирган эди. Намойишчилар ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари ўртасидаги тўқнашувларда ҳозиргача қурбон бўлганлар сони 30 нафарга етган, 380 киши жароҳатланган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг