Намангандаги ЙТҲларда ҳайдовчи ва пиёдалар вафот этди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида юз берган учта йўл-транспорт ҳодисасида жами уч киши ҳалок бўлди. Уларнинг икки нафари пиёда. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Жорий йилнинг 23 октябрь куни соат 19:00 ларда, Пунгон-Поп йўлининг 32 км.да ВАЗ-2107 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу куни соат 20:30 ларда Наманган тумани Анжирзор МФЙ ички йўлида, Дамас русумли автомашинани бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада жабрланувчи қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, бош мия оғир даражали лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, 24 октябрь куни соат 09:00 да вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

24 октябрь куни соат 19:30 ларда Қандиён-Косонсой йўлининг 4 км.да ВАЗ-2106 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Т-40А русумли тиркамали тракторининг орқасига урилган.

Натижада, ВАЗ-2106 русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия оғир ёпиқ шикасти, мия комаси ташхиси билан туман марказий шифохонасининг жонлаштириш бўлимига ётқизилиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг