Наманганда ерости чиқинди сақлаш мажмуаси ташкил этилди

Жамият

image

Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида ерости чиқинди сақлаш мажмуаси ташкил этилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Мазкур мажмуа Наманган шаҳри “Оби ҳаёт” маҳалласининг 24/7 тартибида ишлаш учун қайта қурилаётган кўчасига жойлаштирилган.

Бу ерда ҳар бири 500 килограмм сиғимга эга 6 та чиқинди контейнерларини ер остига ўрнатилади. Ҳозирда қурилмаларнинг учтаси тайёр бўлган. Ерости чиқинди сақлаш мажмуаси 3 тоннагача чиқиндини жамлаш имкониятига эга. Йирик ҳажмдаги қутилар тўлиши билан махсус қурилма автоматик тарзда сигнал юборади ва чиқиндилар махсус машинада белгиланган полигонга олиб кетилади. Қолаверса, бундай мажмуаларни Янги Наманган ва Давлатобод туманларига ҳам ўрнатиш режалаштирилган.

“Бу каби чора-тадбирлардан мақсад аҳолидан тўпланадиган маиший чиқиндиларнинг атрофга сочилиб кетмаслиги, иссиқ кунларда турли нохуш ҳидлар тарқалишининг олдини олиш ва фуқароларга қулай шарт-шароит яратишдан иборатдир”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда биринчи бўлиб Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида ерости чиқинди сақловчи махсус қутилар мажмуаси ишга туширилганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Янги Наманган ер ости чиқинди сақлаш мажмуаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made