Наманганда яширин дори омборлари фош этилди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда яширин дори омборлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Уйчи туманида яшовчи, 1985, 1992 ва 1993 йилда туғилган 3 фуқаро ўзаро тил бириктириб, контрафакт ва сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётгани фош этилган. Уларга тегишли бўлган Наманган шаҳри ва Уйчи туманидаги 5 та манзилдаги мавжуд яширин омборлар холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада, Хитой, Россия, Хиндистон, Франция, Италия, Туркия, Вьетнам, Исроил, Польша, Украина, Германия ва бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган ҳамда тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган, тахминий қиймати 7,2 миллиард сўмлик 1267 турдаги жами 102 минг 640 қути контрафакт дори воситалари (“Гепарин”, “Актовегин”, “Хилак форте”, “Урсофальк” ва бошқалар) мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди. Шунингдек, улар орасида таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган “Тестостерон” ва “Ретоболил” номли препаратлар мавжудлиги ҳам маълум бўлди.

Аниқланишича, мазкур контрафакт дори воситалари Ўзбекистонга Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб келинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексиниинг 1863-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) ва 2511- моддаcи (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида муқаддам судланган фуқаронинг хонадонидан таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 95 минг 656 дона дори воситаси топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ Наманган жиноят иши тергов дори омборлари контрафакт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг