Вояга етмаган қизни зўрлаган қидирувдаги шахс ушланди

3-саҳифа

image

Бугун, 12 апрель куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб қидирув эълон қилинган Ш.У.нинг топилгани маълум қилинди.

Хабар берилишича, қидирувдаги шахс Наманган шаҳри “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган яшаш хонадонининг ертўласидан топилган.

“Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур шахс жорий йилнинг 1 апрель куни соат 23:30 ларда Бобур боғидан вояга етмаган қизни уйига олиб бориб қўйиш билан алдаб, номаълум манзилдаги хонадонга олиб борган. Унга зўрлик ишлатиб, номусига теккан. Ш.У.нинг жиноятга оид ҳаракатлари Бобур боғи ва кўчалардаги кузатув камераларида акс этган. Шунингдек, жабрланувчининг кийимлари, баданидаги тан жароҳатлари ва зўрлик аломатлари юзасидан судга оид тегишли тиббий экспертизалар тайинланиб, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган қидирувда бўлган шахс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг