Наманганда ўсмир бола зўрланганмиди? Бош прокуратура изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқлар ва баъзи хорижий ОАВда Наманганда 15 ёшли бола зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарга аниқлик киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан боғландик.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур хабарларга раддия берди.

Прокуратуранинг маълум қилишича, 5 май куни Н.Қ. Наманган вилояти Уйчи туманида жойлашган аёллар мардикор бозорига келиб, 8-синф ўқувчиси 15 яшар Б.Э. исмли ўғил болани 50 минг сўм эвазига ёллаган. Шундан сўнг, Н.Қ. бола билан бирга Миришкор МФЙдан ўқиб ўтувчи Фарғона канали бўйлаб,  мардикор бозордан тахминан 3 км масофада жойлашган буғдойзорга кириб, бола билан жинсий алоқа қилиш учун шимини йечишни таклиф қилади. Б.Э. унинг таклифига рози бўлмай унга қаршилик кўрсатади. Шунда Н.Қ. боланинг бошига тош билан уриб, унга тан жароҳати йетказиб, воқеа жойидан кетган.

Б.Э. тери ости гематомаси, чап кўзи остида қонталаш жароҳатлар ҳамда 2 ва 4-бармоқларида қонталаш жароҳатлари аниқланган. Шунингдек, болага бош мия ёпиқ шикасти, бош мия гумбази синиши ташхиси қўйилган. Б.Э.нинг аҳволи ўртача оғир.

Наманган вилоят Руҳий касалликлар шифохонаси экспертизаси хулосасига кўра, Н.Қ. фикрлари саёзлиги, билиш жараёни пастлиги, юриш-туриши, хатти-ҳаракатлари ақли заифлик фонида “шахсиятнинг психосексуал бузилишига” олиб келган.

Уйчи тумани ИИБ томонидан 13-май куни Н.Қ. га нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура зўрлаш

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг