Наманганда ўқувчи бола ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 13 яшар бола қурбон бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

ЙТҲ жорий йилнинг 21 октябръ куни соат 15:00 ларда, Учқўрғон тумани “Қумтўғон” МФЙ Янгиобод кўчасида юз берган. Шу туманда яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Nexia-3 русумли автомобилни бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, тумандаги мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган болани уриб юборган.

Бола олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2021 йил 21 октябръ куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг