Наманганда тошкентлик меҳмонни телефони ва пулларини ўмариб кетишди

Жамият

image

Наманган шаҳрида Тошкент шаҳридан бўлган фуқарони уяли телефони ва 5 200 АҚШ долларини ўғирлаб кетишган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Тошкент шаҳри, Учтепа туманида яшовчи фуқаро Ғ.П., 2020 йилнинг 6 март куни Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Маълум бўлишича, 12:30 да Наманган шаҳар А.Раҳимов кўчасида ўзига тегишли бўлган Malibu-2 русумли автомашинасини очиқ ҳолатда қолдириб кетган. Ғ.П. бундан фойдаланиб номаълум шахс автомашина салонидаги нархи 300.000 сўмлик Samsung русумли уяли телефони аппарати ва жами 5200 АҚШ доллар қийматидаги пулларни ўғирлаб кетилганини ИИБга маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган туманида яшовчи 28 ёшли К.Р. содир этганлиги аниқланган. Дастлабки тергов жараёнида К.Р. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Гумонланувчидан 4.000 АҚШ доллари, 405.000 сўм пуллар ва Samsung русумли уяли алоқа воситаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ ўғирлик

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг