Наманганда савдо дўкони 1 млрд сўмлик “свет”ни ўмарди
Crime
−
11 August 2006 1 minute
Наманган шаҳрида 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган савдо дўкони аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура штаби томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида якка тартибдаги тадбиркор У. З. га қарашли савдо дўкони ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 80 миллион сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирлари давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ икки ҳолат аниқланган эди.
Live
AllOksford talabalari O'zbekistonga keldi
31 August
Ispaniyaga migrantlar kerak – Sanches
31 August