Наманганда рашкчи эр қўшнисини ўлдириш учун қотил ёллади (видео)
3-саҳифа
−
26 Июнь 2023
16386Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида хотинидан шубҳаланган эркак қўшнисини ўлдириш учун ёлланма қотилга 1000 доллар ваъда қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 июнь куни Тўрақўрғон туманида яшовчи 29 ёшли фуқаро вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.
Унга кўра, гумондор танишига хотини ва қўшниси ўртасидаги ўзаро ишқий муносабатдан хабар топгани ҳамда шу сабабдан қўшнисини ўлдириб юборишини ёки қотил топиб беришини илтимос қилган. Бу иши учун ёлланма қотилга 1000 доллар беришини айтган.
Мазкур ариза юзасидан вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати, Жиноят қидирув бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда бошқа хизмат ҳодимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда жорий йилнинг 7 июнь куни тезкор тадбир ўтказилиши белгиланган.
Тадбирга ариза муаллифи ҳамда воқеанинг асосий фонида бўлган жабрланувчи жалб қилинган. Туман ҳудудидаги молхонада саҳналаштирилган жараён давомида сохта қотил ёлланиб, жабрланувчининг юз соҳасида махсус мутахассислар томонидан сунъий тан жароҳати грим орқали шакллантирилган.
Шунингдек, унинг қўл ва оёқлари боғланган ҳолда фото ва видео олиниб, буюртмачига маълум қилинган. Шундан сўнг айбланувчи ваъда қилинган пулларни олиб кўрсатилган манзилга етиб келган ва ёнида бўлган ошхона пичоғини қотилга бериб, ишни якунлаганидан кейин пичоқни қайтариб олиб чиқишини айтган.
Режага асосан, мазкур қотиллик амалга оширилаётган вақтда вилоят Ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ва Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 25-97- моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу шахс ЖПКнинг 221-моддасида кўрсатилган тартибда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
LiveБарчаси