Наманганда “права”сиз ҳайдовчи машинада ЙПХ ходимини уриб кетди

3-саҳифа

image

Наманганда жорий йилнинг 18 март куни отасининг машинасини ҳужжатларсиз ҳайдаб чиққан 18 ёшли йигит йўл-патруль хизмати ходимини уриб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган, 2003 йилда туғилган Б.С. исмли йигит отасига тегишли Matiz’да Наманган шаҳрининг Амир Темур кўчасида светофорнинг қизил чироғига тўхтамай ҳаракатланган. Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходиминг тўхташ ишорасига бўйсунмай, уни машинанинг олд қисми билан уриб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Текширув ҳаракатлари натижасида ушбу шахс машинани устахонага олиб келган вақтида қўлга олинган.

ЙТҲда жароҳат олган инспекторга тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми тартибида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made