Наманганда мактаб директори 65 ёшли ўқитувчига “калла қўйди”
3-саҳифа
−
28 Март 2023
15248Наманган вилояти Косонсой туманида мактаб директори ўқитувчи билан муштлашди. Бу ҳақда “Milliy” телеканалининг “Millar” дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 28 февраль куни Косонсой туманидаги 2-сонли мактабда содир бўлган. Ушбу мактабнинг директори 65 ёшли ўқитувчи билан ёқалашган ва унга қарата “калла қўйган”.
Мактаб директорига кўра, воқеа содир бўлган куннинг ўзида жабрланган ўқитувчининг 1992 йилда туғилган ўғли уни белгиланган жойга чақириб, у билан жанжаллашган.
Жабрланган ўқитувчи эса ўша кунги ҳолатни қуйидагича тасвирлаган:
“Дарс ўтаётган пайтимда эшикни таққилатмасдан директоримиз ва бошқа ходимлар кириб келди. Директоримиз бор овози билан болаларга ҳам, менга ҳам бақирди. Шундан сўнг мен унга ташқарига чиқайлик, болаларни олдида ҳурматни сақлайлик дедим. Ташқарига чиққандан кейин, директор ёқамдан тутиб, менга қарата “калла қўйди”, деган ўқитувчи.
Келтирилишича, ҳозирда ҳолат ҳуқуқ-тартибот органи томонидан назоратга олинган. Мактаб директори айбини бўйнига олиб, ўқитувчидан узр сўраган.