Наманганда маҳкума ҳибсхонада тўсатдан вафот этди
Жамият
−
23 Октябрь 2019
8434Кеча, 22 октябрь куни суд томонидан жазо ўтаётган маҳкума Наманган вилояти ИИБ 6-сон тергов ҳибсхонасида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
22 октябрь куни соат 02:30лар чамасида Наманган вилояти ИИБ 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкума Шохиста М. ўзи сақланаётган ҳибсхона камерасида тўсатдан саломатлиги ёмонлашиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Қайд этилишича, маҳкума суднинг ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 168 ва бошқа моддалар билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ва мазкур суд ҳукмидан норози бўлиб апелляция шикояти ёзган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида, маҳкума Шохиста М.нинг ўлими “юракнинг камқонлик касаллиги, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги натижасида келиб чиққанлиги, марҳумада тан жароҳатлари аниқланмаганлиги” кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь